Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон Марказий Осиё ва Кавказ кластерида йирик минтақавий марказга айланди. Шунингдек, Қозоғистонга инвесторларнинг оқими ва инвестициялар ҳажмининг ошиши мамлакатдаги инвестиция муҳити уларнинг талабларига жавоб беришидан далолат беради.
“Халқаро молиявий инвесторлар ҳеч қачон ўз кутганларига жавоб бермайдиган мамлакатга инвестиция қилмайдилар. Шунинг учун уларнинг муносиб даромадлари, инвестицияларидан самарали даромад олиш имконияти, шунингдек, давлат томонидан тақдим этиладиган кафолатлар ва барқарорлик Қозоғистонни инвестициялар учун мос мамлакатга айлантиради. Такрор айтаман, мамлакатимизга келадиган молиявий инвестициялар ҳажми барқарор равишда ўсиб бормоқда”, — деб жавоб берди у журналистларнинг саволига.
Шунингдек, у Қозоғистоннинг инвестиция жозибадорлигини оширадиган бир қанча муҳим афзалликларга тўхталди.
“Биринчидан, мамлакатнинг географик жойлашуви. Қозоғистоннинг ноёб геосиёсий мавқеи унинг келажакдаги ривожланиш имкониятларини белгилайди. Иккинчидан, Қозоғистон давлати сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан жиддий ва прагматик сиёсат юритади. Давлат томонидан олиб борилаётган сиёсат инвесторларга ўз инвестицияларининг истиқболларини аниқ кўриш ва келажакка ишонч билан қараш имконини беради. Давлат томонидан тақдим этиладиган барқарорлик, қулай инвестиция муҳити ва хавфсизлик инвесторлар учун жуда муҳим омиллардир”, — деди у.
Шунингдек, Олег Гощанский инвестиция жараёнлари ҳозирда сифат жиҳатидан ўзгараётганини таъкидлади.
“Бугунги кунда кўплаб ўзгаришлар рўй бермоқда. Нафақат инвестициялар ҳажми, балки уларнинг сифати ҳам ўсиб бормоқда, мамлакатимизга келаётган саноат тармоқларининг таркиби ҳам ўзгариб боряпти. Сунъий интеллект барча соҳаларга тез кириб боряпти. Биз сунъий интеллект билан боғлиқ хизматларга, жумладан, миллий компанияларга талабнинг сезиларли даражада ошганинининг гувоҳи бўляпмиз. Шу билан бирга, биз Қозоғистонга келаётган инвесторлар ўз инвестициялари билан бирга сунъий интеллект технологияларини жорий этишга ва улардан ушбу мамлакатдаги инвестиция лойиҳаларида фойдаланишга тайёр эканликларини кўрамиз”, — дея қўшимча қилди у.
Унинг фикрича, давлат ва инвесторлар ўртасидаги мулоқотни янада ривожлантириш, инвестициялар ҳажми ва сифатини ошириш ҳамда Қозоғистоннинг халқаро инвестициялар учун жозибадорлигини мустаҳкамлаш келгуси даврда асосий вазифалардан бири бўлиб қолади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЕТТБ Қозоғистон иқтисодиётига 1,3 миллиард евродан ортиқ маблағ сармоя киритиши мумкинлиги ҳақида хабар бергандик.