“ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Салидат Қайирбекова номидаги миллий илмий соғлиқни сақлашни ривожлантириш маркази томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, сўнгги йилларда уч эгизакли оилалар асосан Астана, Алмати ва Туркистон вилоятида рўйхатга олинган”, — дейилади вазирликнинг Kazinform агентлигига берган жавобида.
Масалан, Алмати шаҳрида 2023 йилда - 8 нафар, 2024 йилда - 10 нафар оилада уч эгизак туғилган бўлса, Туркистон вилоятида 2023 йилда - 8 нафар, 2024 йилда - 9 нафар оилада шундай қувончли воқеа содир бўлган.
Астана шаҳрида 2023 йилда - 7 нафар, 2024 йилда эса 6 нафар оилада бундай қувончли воқеа қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп эгизак чақалоқ туғилгани ҳақида хабар бергандик.