ASTANA. Kazinform - Қозоғистонлик теннисчи Анна Данилина россиялик Диана Шнайдер билан биргаликда Лондонда (Буюк Британия) бўлиб ўтган Queen’s Club Championships жуфтлик баҳсларида финалда мағлуб бўлди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Sports.kz га таяниб.
Финалда Данилина ва Шнайдер Эйжа Муҳаммад (АҚШ) / Деми Схюрс (Нидерландия) дуэтига имкониятни бой бердилар. Финалда қатнашгани учун қозоғистонлик ва унинг шериги 43 860 доллардан ишлаб олди. Шунингдек, улар 325 рейтинг очкосига эга бўладилар. Турнир ғолибларига келадиган бўлсак, улар 72 180 доллар ишлаб топдилар ва ҳар бири 500 баллдан олади.
Анна Данилина Қозоғистоннинг жуфтлик баҳсларидаги энг яхши теннисчиси: у ҳозирда WТА рейтингида 9-ўринни эгаллаб турибди, бу унинг фаолиятидаги энг юқори поғонасидир.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.