– Жанубий Кореядан Қозоғистон фуқароларини ишга жойлаштиришга рухсат бериш тизими бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда. Бундай марказни ташкил этиш ишлари бошлаб юборилди. Унинг мақсади - Жанубий Кореяда ишлашни хоҳловчи фуқароларга тил ўргатишдир. Лойиҳанинг амалга оширилиши ушбу мамлакатга ишлаш учун кетган фуқароларимизнинг ижтимоий ва меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кафолатлайди”, — деди Асқарбек Ертаев Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Унга кўра, лойиҳа доирасида Жанубий Кореяга борган қозоғистонликлар у ерда қонуний равишда 3 йилгача ишлашлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қозоғистонликларга Жанубий Кореяда қонуний ишлашга рухсат берилиши ҳақида хабар берган эдик.
Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев