Қозоғистонликлар Хитой, БАА ва Туркияда QR-код орқали тўловларни амалга оширишлари мумкин

ASTANА. Кazinform — Қозоғистон Миллий банки Қозоғистон банклараро мобиль тўлов тизимини бошқа мамлакатлардаги шунга ўхшаш тизимлар билан интеграция қилиш бўйича ишларни бошлади. Бу ҳақда Миллий банк раиси ўринбосари Бинур Жаленов Кazinformга берган эксклюзив интервьюсида маълум қилди.

Фото: Kazinform/СИ

Унинг сўзларига кўра, ушбу йўналишдаги ҳамкорлар қаторига Бирлашган Араб Амирликлари, Хитой, Қирғизистон, Ҳиндистон, Туркия, Ўзбекистон, Озарбайжон ва Индонезия киради.

— Чет элдаги қозоғистонликлар одатдаги банк иловаси ёрдамида сотувчининг QR-кодини сканерлаш орқали товарлар ва хизматлар учун тўловларни амалга оширишлари мумкин. Худди шундай имконият Қозоғистонга ташриф буюрган хорижий фуқароларга ҳам тақдим этилади, — деди Бинур Жаленов.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда банклараро QR тизими жорий этилиши ҳақида хабар берган эдик.