Қозоғистон теннис федерациясининг хабар беришича, мусобақада қозоғистонликлар ғолибликни қўлга киритди.
Амир Омарханов (99 ITF Juniors) финалда сингапурлик Билл Чаномни (235 ITF Juniors) 4:6, 6:1, 6:1 ҳисобида мағлуб этди ва чемпионлик унвонини қўлга киритди.
Бу Амирнинг ITF Juniors яккалик баҳсларида бешинчи чемпионлиги бўлди. Буларнинг барчасини у бу йил қўлга киритди. Бунгача у Жанубий Кореяда (J300), Мисрда (J100), Тбилисида (J60) ва Қарағандида (J60) ғолиб бўлган.
Қизлар ўртасидаги жуфтлик баҳсларининг сўнгги баҳсида қозоғистонликлар бош соврин учун кураш олиб боришди. Асилжан Аристанбекова ва Айя Нупбай финалда Малика Амирғалиева – Альбина Какеновани 6:7, 7:5, 10:5 ҳисобида мағлуб этди.
Бу Асилжан ва Айянинг ITF Juniors сериясида биргаликда қўлга киритган 11-титул бўлди.
Ўғил болалар ўртасида Иляс Маратули ва Виталий Зацепин мусобақанинг 1-ракеткалари ҳиндистонлик Ариан Шаҳ – хитойлик Тинх Чжанга 4:6, 6:3, 6:10 ҳисобида имкониятни бой берди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қозоғистонлик теннисчи Мисрдаги турнир финалига чиққани ҳақида .