Д.Жалғасбай Барселонада (Испания) J100 пойгасида ғолиб чиқди. Қозоғистонлик теннисчи франциялик Николь Роберт билан биргаликда финалда украиналик Максим Колобишко ва испаниялик Ноа Лопесни 7:5, 6:3 ҳисобида мағлуб этди.
Яккалик баҳсларида Дамир финалга чиқди ва ҳал қилувчи баҳсда испаниялик Тито Чавесга имкониятни бой берди - 4:6, 1:6.
Ўтган ҳафтада Д.Жалғасбай Польшада ўтказилган J100 мусобақасида ғолиб чиқди ва натижада ўсмирлар ўртасидаги жаҳон рейтингида ТОП-200 тадан жой олди. Ўзбекистоннинг Фарғона шаҳрида ITF Juniors J100 турнири якунланди. Қизлар ўртасида Сатима Тореген ва Анастасия Кримкова чемпион бўлди. Финалда қозоғистонликлар россиялик Алена Харченко – Кира Плишвитчевани яққол устунлик билан енгди – 6:3, 6:1.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ