Қозоғистонлик теннисчи америкалик Кьяра Шолль билан иккита учрашувни муваффақиятли ўтказди.
Дастлаб қозоғистонлик америкалик жуфтлик германияликлар Миа Мэк ва Йоханна Сильвани 7:5, 6:3 ҳисобида мағлуб этди.
Кейин чорак финалда мусобақанинг иккинчи ракеткалари италиялик Нурия Бранкаччо - руминиялик Андрея Присэкариу билан куч синашди.
Биринчи ўйинда С.Кенжебаева – К.Шолль рақибларини яққол устунлик билан мағлуб этди – 6:1. Иккинчи сетда ҳисоб 1:0 ўз фойдасига ҳал бўлгач, Н.Бранкаччо - А.Присэкариу мусобақани давом эттиришдан бош тортди.
Сандуғаш ва Кьяранинг ярим финалдаги рақиблари кейинроқ аниқланади.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ