Германиянинг Карлсруэ шаҳрида ўтказилган биринчи тоифадаги турнирнинг жуфтлик баҳсларида Полина Лазаренко чемпион бўлди.
П.Лазаренко ҳал қилувчи ўйинда болгариялик Рая Петкова билан бирга германияликлар Найле Буи – Дарья Строгалшиковани 4:6, 7:6, 10:8 ҳисобида мағлуб этди.
Яккалик баҳсларида Полина фақат финалда корт эгаси Лиузе Симога имкониятни бой берди – 3:6, 5:7.
Черногориядаги иккинчи тоифадаги худди шундай мусобақада Ақзере Еримбет ва Эмилия Старусева финалга чиқди. Ғолиблик учун кечган баҳсда қозоғистонликлар россиялик Полина Кашитсина ва украиналик Софья Трибага 3:6, 4:6 ҳисобида имкониятни бой берди.