ASTANA. Kazinform - Теннисчилар Асилжан Аристанбекова ва Инкар Дюйсейбай Туркиядаги турнирда ғолибликни қўлга киритди, дея хабар беради Kazinform ҚР Миллий олимпия қўмитасига таяниб.
Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтган ITF W15 турнирида қозоғистонлик теннисчилар ғолибликни қўлга киритди.
Спортчиларимиз финалда арманистонлик Ани Амирагян ва туркиялик Ада Кумру дуэтидан устун келди. Учрашув 5:7, 6:4, 11:9 ҳисобида якунланди.
Бу Асилжан ва Инкарнинг аёллар ўртасидаги ITF турнесида бирга қўлга киритилган иккинчи титулдир. 2025 йилнинг ёзида қозоғистонлик спортчилар Астанадаги ITF W15 турнирида ғолибликни қўлга киритди.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.