Михаил Кукушкин дунёнинг 235-ракеткаси ҳисобланган аргентиналик теннисчи Николас Кикер билан учрашиб, икки сетда умумий 6:3, 6:7 ҳисобида зафар қучди. Учинчи, ҳал қилувчи ўйинда қозоғистонлик спортчи 3:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Яна бир брейк – 4:0. Шундан сўнг Н.Кикер учрашувни давом эттиришдан бош тортди. Учрашув икки соату 36 дақиқа давом этди.
Учрашув давомида М.Кукушкин 3та эйс амалга оширди ва 10та брейк-пойнтнинг ярмидан фойдаланди.
Михаил Кукушкин «Катта Дубулға» саралашининг ярим финалига чиқди.