ASTANA. Kazinform - Қозоғистонлик теннисчи Григорий Ломакин россиялик Егор Агафонов билан дуэтда Теҳронда (Эрон) бўлиб ўтган «Челленджер» мусобақасининг жуфтлик баҳсларида ярим финалга чиқди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.
1/4 финалда Ломакин ва Агафонов россиялик Александр Чепик/Денис Клок дуэти билан учрашиб, уни икки сетда мағлуб этди – 6:3, 7:6.
Ярим финалда Григорий Ломакин ва Егор Агафонов туркиялик Женгиз Аксу ва Гёкберком Саритас билан ўйнайди.
Эслатиб ўтамиз, қозоғистонлик ва россиялик Теҳрондаги турнирда жуфтлик баҳсларида биринчи рақам остида сараланган эди.
Уларнинг бўлажак рақибларига келадиган бўлсак, уларда учинчи рақам. «Челленджер» мукофот жамғармаси 15 000 долларни ташкил қилади.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.