ASTANA. Kazinform - Айроло шаҳрида (Швейцария) фристайл-акробатика бўйича Европа кубоги якунланди. Унда қозоғистонлик Динмуҳаммед Райимқулов иккита совринни қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Қозоғистон Республикаси МОҚга таяниб.
Мусобақанинг биринчи кунида Райимқулов биринчи ўриндан бир қадам қолганди. Спортчи фақат Максим Кузнецовга (Украина) ютқазиб, иккинчи бўлди.
Иккинчи куни спортчи олтин медални қўлга киритишга муваффақ бўлди. Динмуҳаммед ҳал қилувчи ўйинда 96,58 балл тўплади.
Эслатиб ўтамиз, Алмати шаҳрида ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида фристайл-акробатика бўйича Қозоғистон терма жамоаси вакили Динмуҳаммед Райимқулов олтин медални қўлга киритган эди.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.