Қозоғистон теннис федерацияси матбуот хизмати хабарига кўра, қуръа натижасига бўйича, қозоғистонлик ўсмирлар терма жамоаси Австралия, Сингапур ва Иордания терма жамоалари билан ўйнайдиган «D» гуруҳидан жой олган.
Бугун қозоғистонликлар Иорданияни 2:1 ҳисобида мағлуб этишди. Биринчи учрашувда Мансур Сайинов рақибига бирорта ҳам гейм бермади - 6:0, 6:0.
Мансур Михаил Мишченко билан биргаликда жуфтликлар баҳсида жамоасига ғалаба келтирди.
Қозоғистон шарафини саралаш босқичида қуйидаги спортчилар ҳимоя қилади:
Ярослав Пшеничний (Астана);
Мансур Сайинов (Ақтўбе);
Михаил Мищенко (Алмати).
Жамоа сардори Сергей Квак.
Ёзда Чехиянинг Простеев шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё-Тинч океани минтақаси бўйича жаҳон чемпионатининг финал босқичига тўртта жамоа йўлланма олади.
Фото: Қозоғистон теннис федерацияси
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ