ASTANA. Kazinform – Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида оғир атлетика бўйича ўтказилаётган Осиё чемпионатида қозоғистонлик спортчи Александр Уваров оғир атлетика бўйича эркаклар ўртасида 81 килограммгача бўлган вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритди.
У 343 кг (153 166) натижа билан 2-ўринни эгаллади.
Александр Уваров Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида бронза медалини қўлга киритган эди. Бугун Осиё чемпионатида яна совринли ўринлар билан ўзини кўрсата олди.
Ушбу вазн тоифасида шимолий кореялик Ри Чонг Сонг 369 кг (169 200) натижа билан Осиё чемпиони унвонига сазовор бўлган бўлса, туркманистонлик Гайгисиз Тўраев бронза медалига сазовор бўлди.
Эслатиб ўтамиз, бунгача Сайрамкез Ақмолда ушбу чемпионатда кумуш медалини қўлга киритган эди.
10 февралга қадар давом этадиган қитъа чемпионатида Париж Олимпиадасида иштирок этиш имконини берувчи рейтинг очколари тақсимланади.
Жарасқан Нұрыбаев
Нұрыбаев Жарасқан Бекназарұлы
1990 жылдың 12 қаңтарында Өзбекстан Республикасында туған.
"Низами" атындағы Ташкент Мемлекеттік Педагогика Университетінің түлегі.
Газет және телеарналарда тілші әрі тележүргізуші қызметін атқарған.
Бірнеше Халықаралық ақындар мүшәйрасының жүлдегері.
Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде "Қазақпарат" ХАА шығарушы редакторы