Қозоғистонлик оғир атлетикачи Асилжан Бектай Осиё чемпиони бўлди

Фото:
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик оғир атлетикачи Асилжан Бектай Баҳрайнда бўлиб ўтган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида ғолиб чиқди, дея хабар беради Kazinform Olympic.kzга таяниб.

У 89 кг вазн тоифасида ғолибликни қўлга киритди. Асилжан Бектай жами 362 (165+197) кг тошни кўтарди.

Иккинчи ўринни Эмиль Молдодосов (Қирғизистон) эгаллади – 361 (166+195) кг. Масуд Чатрей (Эрон) учинчи ўринни эгаллади – 358 (162+196) кг тошни кўтарди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қозоғистонлик оғир атлетикачилар Асилжан Бектай ва Зульфия Чиншанло олтин медални қўлга киритган бўлса, Арли Чонтей ва Арай Нурлибекова турнирнинг кумуш медали соҳибларига айланганди.



Фото: instagram.com/bwf.bh