Ҳакамлар ҳайъати унинг чиқишини икки кундан сўнг 134 балл билан тақдирлади.
— Мен биринчи марта “Славян бозори” танлови саҳнасига 15 ёшимда чиққанман. Бу узоқ йўл эди. Биринчи ўринни эгаллаб, уйга ғалаба билан қайтганимдан жуда хурсандман, — деди Ақерке Амалят.
Қозоғистонлик қўшиқчи Гран-при соҳиби, 135 балл тўплаган италиялик Сораядан атиги бир балл ортда қолди.
Иккинчи ўринни беларуслик қўшиқчи Елена Кузнецова ва молдовалик қўшиқчи Алексей Осичев бўлишди.
Учинчи ўринни икки иштирокчи эгаллади: қирғизистонлик Нурдоолот Деркембаев ва грузиялик Важа Гаделия.
Бу йил бош соврин учун 19 мамлакат вакиллари кураш олиб боришди. Биринчи босқичда ёш санъаткорлар "минус 1" ёзуви билан жаҳон хитларини ижро этишди.
Иккинчи куни иштирокчилар Миллий Президент оркестри жўрлигида славян тилида композицияни тақдим этишди.
1992 йилдан бери "Витебскдаги славян бозори" халқаро санъат фестивали ҳар йили июль ойининг ўрталарида ўтказиб келинмоқда ва МДҲ ва Шарқий Европадаги энг нуфузли маданий форумлардан бири ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, XXXIV Халқаро «Витебск-2025» эстрада қўшиқчилари танловида Гран-при мукофоти қозоғистонлик Алмагул Батталиевага насиб этди.