Қозоғистонлик Фатима Супиғалиева Дакардаги ўсмирлар Олимпиадасида олтин медални қўлга киритди

ASTANА. Кazinform — Қозоғистон дзюдо терма жамоаси вакили Фатима Супиғалиева Дакарда (Сенегал) бўлиб ўтаётган ўсмирлар Олимпиадасида олтин медални қўлга киритди.

Фото: ҚР МОҚ

Финалда у Португалия вакили София Гаспар билан тўқнаш келди.

Натижада Супиғалиева иппон билан муддатидан олдин ғалаба қозонди. Финал жанги 2 дақиқа 33 сонияда якунланди.

Шундай қилиб, Фатима Дакардаги Олимпиадада терма жамоа саватчасига биринчи олтин медални тақдим этди.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон пляж волейболи бўйича ўсмирлар Олимпия ўйинларининг 1/8 финалига йўл олди.