Қозоғистон теннис федерацияси матбуот хизмати хабарига кўра, Т.Абдилдаева россиялик Влада Гурлеева билан биргаликда финалда яна бир қозоғистонлик Анастасия Ким – хитойлик Си Джиншудан 7:5, 6:3 ҳисобида устун келди.
Таира Алмати теннис мактаби битирувчиси, 16 ёшда.
Яна бир қозоғистонлик Денис Евсеев Монтеррей (Мексика) челленджер беллашувининг саралаш баҳсларини муваффақиятли бошлади. У америкалик Эван Кингни мағлуб этди - 7:5, 6:3. Энди у саралашнинг финалида италиялик Стефано Наполитанони мағлуб этса, асосий баҳсга йўл олади.
Александр Бублик ҳам Франциянинг Марсел шаҳридаги мусобақада иштирок этади.
Элена Рибакина Дубай турнирини жуфтлик баҳсларида муваффақиятли бошлади.
Фото: ktf.kz
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ