Қозоғистон теннис федерациясидан маълум қилишларича, мусобақада АҚШ, Австралия, Руминия, Италия, Германия, Аргентина, Белгия каби давлатлардан кучли футболчилар иштирок этиб, куч синашди.
Ақтўбе теннис мактаби битирувчиси 13 ёшли Е.Коришева яккалик ва жуфтлик баҳсларида муваффақият қозонди.
Яккаликлар финалида Ева ушбу турнирнинг биринчи рақамли теннисчиси венгриялик Грета Немчекни 6:4, 6:4 ҳисобида мағлуб этди.
Жуфтлик баҳсларида яна бир қозоғистонлик Томирис Нуржан билан биргаликда Г.Немчек - Анастасия Преда жуфтлигидан устун келди – 6:2, 6:2.
Бу йил Ева Коришева учун муваффақиятли бўлди. У Tennis Europe сериясида ўтказилган 4 та турнирда ғолиб чиқди, улардан 3 таси яккалик баҳслари.
Муаллиф: Ғайса-Ғали Сейтақ