Қозоғистон теннис федерациясидан маълум қилишларича, Занғар Словакиянинг Трнава шаҳрида 18 ёшгача бўлган ўйинчилар ўртасида ўтказилган ITF Juniors мусобақасида ғолибликни қўлга киритди.
З. Нурланули финалда маҳаллий теннисчи Даниэл Балашекни 6:4, 3:6, 6:2 ҳисобида енгди.
«Умумий ўйин жуда қийин бўлди. Шундай бўлса-да, ITF Juniors бўйича биринчи чемпионлик унвонимни қўлга киритганимдан хурсандман. Бу мен учун муҳим», - дейди Занғар Нурланули.
Қозоғистонлик ёш теннисчи ўтган йили Tennis Europe рейтингида кучли ўнталикка кирган. Ўтган йилнинг декабр ойидан бошлаб Занғар юқори тоифага ўтиб, ҳозирда ITF Juniors турнирларида иштирок этмоқда.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ
Фото: Қозоғистон теннис федерацияси