«Қаршиғалар» гуруҳида тўп сураётган Е.Рибакина «Сунқарлар» жамоасидан рақибини 0:6, 6:1, 10:6 ҳисобида мағлуб этди.
Қарийб бир соат давом этган баҳсда қозоғистонлик теннисчи 6 та эйс амалга оширди ва 4 та брейк-пойнтдан 2 тасидан фойдаланди. А. Соболенко 2 та эйс ва 3 та брейк билан ажралиб турди.
Энди Е.Рибакина германиялик Александр Зверев билан биргаликда 22 декабр куни микст мусобақасида канадаликлар Феликс Оже-Альяссим ва Эжени Бушар билан учрашади.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ