Қозоғистонлик боксчи АҚШда профессионал фаолиятини ғалаба билан бошлади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонлик боксчи Абилхан Аманқул профессионал боксдаги илк жангини муваффақиятли ўтказди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Абилхан Аманқул АҚШнинг Миннеаполис шаҳрида бўлиб ўтган бокс оқшомида профессионал рингга илк қадамини қўйди. У америкалик Девонте Макдоналд билан жанг олиб борди (1:0, 1 КО).

Ўрта вазн тоифасидаги боксчиларнинг жанги тўрт раундга мўлжалланган эди. Абилхан иккинчи раунддаёқ рақибини техник нокаутга учратди ва учрашув муддатидан аввал якунига этди.

Шу тариқа у профессионал боксдаги фаолиятини ғалаба билан бошлади.

Абилхан Аманқул 1997 йилда туғилган. Ҳаваскор боксда 2017 йилда жаҳон чемпиони, Осиё бронза медали совриндори бўлган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу бокс кечасида қозоғистонлик ёш истеъдод эгаси профессионал боксдаги еттинчи ғалабасини ҳам ғалаба билан якунлагани ҳақида хабар бергандик.

Шунингдек, Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қозоғистонлик Эвгений Павлов мексикалик Алексис Салидони, Абилайхан Жусипов эса мексикалик Эдгар Рамиресни нокаут билан мағлуб этганди.


Муаллиф: Адилжан Умбет