Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, шартнома Қозоғистоннинг Япониядаги элчихонасида Shin-Line Group президенти Андрей Шин ва Shigemitsu Industry президенти Кацуаки Шигэмицу томонидан имзоланди.
Узоқ муддатли ҳамкорлик доирасида минтақавий бошқарув, франчайзинг, маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва маҳаллий бозорга мослаштириш функцияларини бажарадиган Ajisen Ramen Central Asia қўшма корхонаси ташкил этилади. Асосий кенгайтириш босқичи 2027–2031 йилларга мўлжалланган.
Қозоғистон лойиҳанинг асосий операцион, логистика ва ишлаб чиқариш базасига айланади. Бу ердан бренд аста-секин Марказий Осиё, ЕОИИ мамлакатлари, Кавказ ва Шарқий Европа бозорларига кенгаяди. Алматида биринчи AJISEN RAMEN ресторани очилиши режалаштирилган.
Алмати вилоятининг Байсерке қишлоғидаги Shin-Line ишлаб чиқариш корхоналари базасида марказлаштирилган ишлаб чиқариш корхонаси ташкил этилади, бу эса ягона япон сифат стандартларини таъминлайди, логистика жараёнларини оптималлаштиради ва маҳаллий даражада хомашёдан максимал даражада фойдаланишни таъминлайди. Шу билан бирга, ҳалол талабларига қатъий риоя қилинади.
Ҳамкорлик илғор Япония технологиялари, ишлаб чиқариш стандартлари ва пишириш рецептларини ўтказишга ва уларни маҳаллий истеъмолчилар дидига мослаштиришга қаратилади.
Ушбу ҳамкорлик минтақада Япония гастрономик маданиятининг янги марказини шакллантириш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш, янги иш ўринларини яратиш ва Қозоғистон озиқ-овқат саноатига инновацион бошқарув стандартларини жорий этиш учун йўл очади.
Эслатиб ўтамиз, қозоқ таомлари Женевадаги Michelin ресторанида тақдим этилди.