Битимлар сони бўйича Нур-Султан ва Алмати шаҳарлари етакчилик қилмоқда, мос равишда 6392 ва 6389.
Битимларнинг 74,3 фоизи кўп хонадонли уйлардаги квартиралар бўйича тузилган, сотилаётган хусусий уйларнинг улуши 25,7 фоизни ташкил этди. Йил бошидан буён биринчи марта бир хонали квартиралар бўйича шартномалар сони икки хонали квартираларга бўлган талабдан ошиб кетди, август ойида 9 минг 789 та бир хонали квартиралар сотилди. Энг кўп битимлар Нур-Султан (2888) ва Алмати (2687) шаҳарларида амалга оширилган.
2022 йил июл ойига нисбатан хусусий уй-жойлар бўйича битимлар сонининг ўсиши Нур-Султан (+25,3%) ва Алмати шаҳарларида қайд этилган.
Ушбу ҳавола орқали уй-жой сотиб олиш ва сотиш бўйича битимлар жадвали билан танишиш мумкин.