«Қозоғистон тарихида биринчи марта ўсмирлар ва ёшлар ўртасида биатлон бўйича жаҳон чемпионати шундай савияда ўтказилади. У 4-12 март кунлари Ақмола вилояти Щучинск шаҳридаги қишки спорт турлари бўйича Олимпия ўқув марказининг чанғи-биатлон мажмуасида бўлиб ўтади. Айни пайтда ушбу мусобақада дунёнинг 41 давлатидан 500 нафарга яқин спортчи иштирок этиш истагини билдирган. Қозоғистон шарафини 26 феврал куни бўлиб ўтадиган ҚР кубогида иштирок этувчи ўсмирларни тайёрлаймиз. У ерда спортнинг беш тури бўйича 18 та мусобақа ўтказилиши режалаштирилган», – дейди Самат Ерғалиев.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг баҳорида Астана шаҳрида шахмат бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.
Муаллиф: Алихан Асқар