ASTANA. Kazinform - Июнь ва июль ойларида Қозоғистонда ички сув транспортида 142,2 минг киши ташилган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 78,6 фоизга кўпдир (2023 йил июнь-июлда – 79,6 минг киши). Бу ҳақда Kazinform Миллий статистика бюросига таяниб хабар беради.
Барча коммуникацияларда йўловчи ташишдан олинган даромад 318,1 миллион тенгени ташкил этди.
Ички сув алоқаси Абай, Атирау, Павлодар, Шарқий Қозоғистон вилоятлари ва Астана шаҳрида мавжуд. Ички сув транспортига йўловчи кемалари ва қайиқлар киради.
Ёзнинг икки ойи давомида денгиз орқали йўловчи ташиш 8,4 фоизга камайган.
2024 йил июнь-июль ойларида 23,8 минг киши ташилган бўлса, ўтган йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 26 минг кишини ташкил этган.
Қозоғистонда денгиз транспорти Атирау ва Манғистау вилоятларида тақдим этилган.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.