«Бугунги кунда Ҳукумат томонидан илм-фан билан шуғулланувчи ёшлар сонини кўпайтириш бўйича ишлар амалга оширилмоқда. Биз ёш олимлар улушини 50 фоизга ёки 17 минг кишига оширишни мақсад қилганмиз. Шу мақсадда ёш олимларнинг ғояларини молиялаштириш бўйича махсус танловлар ўтказилмоқда. Айни пайтда умумий қиймати 26 миллиард тенге бўлган 451 та лойиҳа молиялаштирилмоқда», — деди Ерали Тоғжанов.
Унга кўра, илк маротаба «Ёш олим» дастури бўйича постдокторантларга маоши 500 минг тенге бўлган 1000 та грант ажратилади.
«Жорий йилдан бошлаб ҳар йили дунёнинг етакчи илмий марказларида 500 нафар олим малака ошира бошлайди, – деди Бош вазир ўринбосари.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов