Қозоғистонда никоҳлар учун энг машҳур ой маълум бўлди

ASTANA. Kazinform - 2026 йил 24 августда «Фуқаролар учун ҳукумат» давлат корпорацияси» матбуот хизмати Қозоғистонда энг кўп никоҳ қайд этилган 3 ойлик рейтингни маълум қилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги.

Фото: Бюро национальной статистики Агентства по стратегическому планированию и реформам Республики Казахстан

Тақдим этилган маълумотларга кўра, энг машҳур ой июнь бўлган. Ушбу ойда 15 192 та никоҳ қайд этилган.

Рейтингда иккинчи ўринни июль ойи эгаллаган — 11 674 та никоҳ. Учинчи ўринда эса апрель ойи — 8 001 та никоҳ.

«Фуқаролар учун ҳукумат» маълумотларига кўра, ҳудудлар кесимида энг кўп никоҳ қайд этилган ҳудудлар учлигида ҳам қуйидагилар бор:

  • Алмати шаҳри;
  • Астана шаҳри;
  • Туркистон вилояти.