Ҳар бир ҳудудда миллий анъаналар, мусиқа, гастрономия ва замонавий технологияларни ўзида мужассам этган ўзига хос дастурлар ишлаб чиқилган.
Алмати
“Алмати — Наврўз қучоғида” гала-концерти (21 март, соат 11:00, Астана майдони) «Дос-Мұқасан» ансамбли, Майра Муҳамедқизи, КешYou гуруҳи ва бошқа санъаткорлар иштирокида бўлиб ўтади.
Juldyzdy Almaty (21-22 март, 18:00, Астана майдони) - машҳур қўшиқчилар иштирокидаги кечки мусиқа фестивали бўлиб ўтади.
Nauryz Fest фестивали (21-25 март, Абай майдони) — VR-инсталяциялари билан безатилган интерфаол кигиз ўтов уйлар, Абай Қўнонбоевга бағишланган кўргазма, ҳунармандчилик ярмаркаси, маҳорат дарслари ва кечки концертлар.
“Туркий дунёнинг мега юлдузлари” концерти (22 март, 20:00, Almaty Arena) — Sadraddin, Mustafa Sandal, Roza Zergerli, Burak Özçivit иштирок этади.
5000 кишидан иборат хор (22 март, 9:30, Абай проспекти) - Абай қўшиқларини ижро этади.
«Наурыз тойы — мерекем» китоб ярмаркаси (21-25 март, Арбат) – ёзувчилар билан учрашувлар, шеърхонлик кечалари.
Панфилов кўчасидаги ижодий фестиваль (21-22 март) — VR-экспириенслар, робот-официантлар, арт-инсталяциялар.
Астана
“Көшпенділер өркениеті фестивалі” (21-22 март) - этнографик реконструкциялар, кўргазмалар ва пазандачилик бўйича маҳорат дарслари.
Миллий спорт мусобақалари (21-23 март) - қозоқ кураши, ошиқ отиш, оғир атлетика бўйича мусобақалар.
Марказий майдонларда байрам концертлари (21-22 март) - мамлакатимиз эстрадаси юлдузлари чиқиш қилади.
Туркистон
“Туркистон – туркий дунёнинг маънавий пойтахти” сайёҳлик мавсумининг очилиши (19 март) – байрамона парад, концертлар, тарихий томошалар.
“Қадимги туркий анъаналар” этнофестивали (22 март) – миллий ўйинлар, ҳунармандчилик устахоналари, анъаналар.
Бекзат Саттарханов хотирасига бағишланган XXIII халқаро бокс турнири (30 март – 4 апрель) энг яхши боксчилар иштирок этадиган нуфузли мусобақадир.
Чимкент
«ДәмДәсTour» гастрономик фестивали (30 март, Ал-Фаробий майдони) - палов, кабоб, самса, Наврўз гўжаси (“наурыз-көже”) тайёрлаш бўйича танлов ва "Қозоғистондаги энг катта самса" гастрономик рекорди ўтказилади.
Алмати вилояти
Марказий майдон — 25 та кигиз ўтов уйлар, анъаналар, эстрада юлдузлари концерти.
Қонаев кўчаси — ҳунармандчилик ярмаркалари, пазандачилик маҳорат дарслари.
Шаҳар боғи - ошиқ отиш, қозоқ кураши, фото зоналар.
Қидир ота ва 100 дўмбирачининг театрлаштирилган кортежи (21 март) Нурғиса Тлендиев таваллудининг 100 йиллигига бағишланган кенг кўламли мусиқий спектаклдир.