“Астана (41,8 фоиз) ва Алмати (37,7 фоиз) шаҳарларида, шунингдек, Шимолий Қозоғистон (27,3 фоиз), Ақмола (26,4 фоиз), Туркистон (25,5 фоиз), Қостанай (23,5 фоиз), Павлодар (23 фоиз) ва Алмати (21,1 фоиз) вилоятларида сезиларли ўсиш кузатилди”, — дейилади хабарда.
Фойдаланишга топширилган уй-жойларнинг умумий майдони 2024 йил январь-сентябрь ойларга нисбатан 3,4 фоизга ошиб, 12 851,4 минг квадрат метрни ташкил этди. Уларнинг 8072,2 минг квадрат метри кўп қаватли уйлар, 4 666 минг квадрат метри эса якка тартибдаги турар-жой биноларидир.
Уй-жойларнинг асосий қисми, яъни 11812,1 минг квадрат метри ёки 91,9 фоизи хусусий қурилиш ташкилотлари томонидан, жумладан, 4875,5 минг квадрат метр аҳоли маблағлари ҳисобидан фойдаланишга топширилди.