Ўзбекистонда кунгабоқар ёғи ишлаб чиқариш ҳажми 2 баробарга ошган
17:25, 03 Октябрь 2025
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–август ойларида Ўзбекистонда йирик корхоналар томонидан 83,5 минг тонна кунгабоқар ёғи ишлаб чиқарилган.
Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 2 баробарга ошган.
Ушбу кўрсаткичнинг йиллар кесимидаги динамикаси қуйидагича (январь–август):
- 2023 йил – 28 минг тонна;
- 2024 йил – 41,9 минг тонна;
- 2025 йил – 83,5 минг тонна.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда кир ювиш машиналари ишлаб чиқариш ҳажми 9,9 % га ошгани ҳақида хабар берган эдик.
Шунингдек, Ўзбекистонда бўёқлар ва лаклар ишлаб чиқариш ҳажми 31,5 тоннага ошган.
Ўзбекистонда хорижий корхоналарнинг энг кўпи савдо соҳасида фаолият юритмоқда.