Қозоғистон теннис федерациясининг хабар беришича, интеллектуал имконияти чекланган спортчилар учун йирик халқаро мусобақа “Интеллектуал ривожланишида нуқсони бўлган шахслар спорт федерацияси” (ЛИН Спорт федерацияси) кўмагида ташкил этилмоқда.
Ушбу жаҳон чемпионати тарихда илк бор Марказий Осиёда ўтказилади. Virtus турнирида 8 мамлакат: Қозоғистон, Буюк Британия, Бельгия, Австралия, Польша, Италия, Ҳиндистон ва Франциядан энг яхши спортчилар иштирок этиши кутилади. Мусобақа II1, II2 ва II3 шахсий, жуфтлик ва жамоавий тоифаларда ўтказилади.