ASTANА. Кazinform — “Казгидромет” РДК Гидрометеорология маркази директори Марина Шмидт мамлакатда содир бўлаётган иқлим ўзгаришлари ҳақида гапириб берди.
Унинг сўзларига кўра, Қозоғистонда иқлим ўзгаришлари ҳароратнинг ошиши ва шамол тезлигининг пасайиши туфайли тобора сезиларли бўлиб бормоқда.
— Бизда совуқ кунлар камроқ бўлади ва шамолнинг ўртача тезлиги ҳам пасайган. Бу бизнинг Қозоғистонимиз учун одатий ҳол эмас, чунки бизда тез-тез кучли шамоллар бўлади. Умуман олганда, ҳа, иқлим ўзгариши кузатилмоқда, — деди Марина Шмидт пойтахтда бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
У мамлакатда иқлим ўзгаришини ўрганиш бўйича тадқиқот маркази фаолият юритаётганини таъкидлади.
Шу билан бирга, Қазгидрометнинг узоқ муддатли об-ҳаво прогнози бошқармаси бошлиғи Жулдиз Исабекова Астана атрофида экилган "Яшил камар" ҳам ўз самарасини берганини ва пойтахтдаги об-ҳаво янада қулайроқ бўлганини айтди.
Эслатиб ўтамиз, иқлимнинг ёмонлашуви ва сув сатҳининг пастлиги МО давлатларидан келишилган ҳаракатларни талаб қилади.
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.