Унинг сўзларига кўра, Қозоғистонда тасдиқланган газ захиралари ҳажмини ҳисобга олган ҳолда, ҳозирги нарх инвесторларга фойда келтирмайди.
– Бундай улгуржи нархда хусусий субъектлар газ конларини ўзлаштиришга бормайди. Чунки бу улар учун фойдасиз, — деди Серик Жуманғарин.
Унинг сўзларига кўра, нархни оширишнинг сабаби инвесторларни рағбатлантириш ва шу билан ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва ички бозорни таъминлашдир.
– Бугунги кунга нисбатан юқори улгуржи нархлар инвесторларни соҳага жалб қилади. Шунинг учун биз бу йил газ нархини оширишга мажбурмиз, — деди Бош вазир ўринбосари.
Шу билан бирга, у агар ички бозорда етарли бўлмаса, газни чет элдан импорт қилиш керак бўлишини таъкидлади. Бундай ҳолда, нарх барибир ошади.
Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — Миллий иқтисодиёт вазирининг сўзларига кўра, Энергетика кенгаши қарори билан 1 июлдан бошлаб газнинг улгуржи нархи 33% га кўтарилади. Натижада инфляция 0,16-0,2% га ошади.
Ушбу чоралар узоқ муддатли энергия барқарорлигини таъминлаш ва ушбу соҳани ривожлантиришга қаратилган.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда бензин, дизель ва автогаз нархлари ҳақида хабар берган эдик.