Қозоғистонда энг кўп чақалоқ туғилган ҳудудлар маълум бўлди

ASTANA. Kazinform - Энг кўп чақалоқ Туркистон вилояти, Алмати ва Астана шаҳарларида туғилган. Бу ҳақда Kazinform агентлиги «Фуқаролар учун ҳукумат» давлат корпорациясига таяниб хабар беради.

Photo credit: Magnific.com

2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида Қозоғистонда 227 мингдан ортиқ чақалоқ туғилиши расман қайд этилган.

Туғилишлар сони бўйича Туркистон вилояти биринчи ўринни эгаллади. Бу ерда 29 938 нафар чақалоқ дунёга келган. Иккинчи ўринда 27 800 та туғилиш қайд этилган Алмати шаҳри, учинчи ўринда эса 22 183 нафар чақалоқ билан Астана шаҳри турибди.

Энг кўп чақалоқ туғилган ҳудудларнинг кучли бешлигидан, шунингдек, 19 542 нафар бола туғилган Чимкент шаҳри ва 17 260 нафар чақалоқ қайд этилган Алмати вилояти ҳам жой олди.

Умуман, мамлакатда учинчи чорак давомида 77 мингдан ортиқ чақалоқ туғилиши қайд этилган.