«Бу йил коронавирус инфексиясига қарши курашиш учун 100 млрд тенге ажратилиши режалаштирилган. Бу вакциналарни сотиб олиш, беморларни даволаш, ўта хавфли шароитларда ишлайдиган тиббиёт ходимларимиз оладиган нафақалар учун», - деди Ажар Ғиният.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарининг аниқлик киритишича, жорий бюджет ўтган йилга нисбатан олти баробар кам.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда 20 июндан буён КВИ билан касалланиш даражаси ошгани, ўтган ҳафтага нисбатан касалланиш 2 , 5 баробарга кўпайгани хабар қилинганди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, кунига 1300 тагача КВИ ва 15 тагача КВИ- ҳолатлари қайд этилган.
Муаллиф: Серик Сабеков