Қозоғистонда 18,4 миллион тонна ғалла йиғиб олинди

ASTANA. Kazinform — Мамлакатимиз ҳудудларида ҳам ўрим-йиғим кампанияси давом этмоқда. Ғалла ва дуккакли экинларни йиғиб олиш учун мўлжалланган майдонлар 16 миллион гектардан ошади. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Pixabay.com

Бугунги кунга қадар 12 миллион гектар ёки умумий экин майдонларининг 74,9 фоизи ўриб олинди. Натижада 18,4 миллион тонна ғалла йиғиб олинди. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари томонидан ғалла экинларидан ташқари, 1 миллион тонна ёғли ўсимликлар, 2,1 миллион тонна картошка ҳосили 227,4 центнердан, сабзавот маҳсулотларидан 3 миллион тонна ҳосил етиштирилиб, ҳар гектардан 298,1 центнердан ҳосил олинди.

Жумладан, 413,7 минг тоннадан ортиқ карам ҳосили (322,7 центнер/га), 762,3 минг тонна пиёз (417,0 центнер/га), шунингдек, 313,4 минг тонна сабзи (289 центнер/га) ҳосил олинди. Ўрим-йиғим кампанияси уюшқоқлик билан ва ўз вақтида, агротехника талаблари асосида ўтказиляпти. 

Айтиш жоизки, шу вақт мобайнида 777 минг тонна ғалла экспорт қилинди.