«Ягона жамғариб бориладиган пенсия жамғармасининг пенсия активлари март ойида 13 триллион тенгени ташкил қилди. Йил бошидан буён сармоявий даромадлар қарийб 304,9 миллиард тенгени, пенсия бадаллари – 383,7 миллиард тенгени, пенсия тўловлари – 64,5 миллиард тенгени ташкил қилди», — деди ҚР Миллий банки раиси Ғалимжан Пирматов.
2021 йил феврал ойидан бошлаб пенсия жамғармаларини муддатидан олдин ечиб олиш дастури бўйича 3,4 триллион тенгега тенг 1,7 миллион ариза бажарилди.
«Шундан 3,1 триллион тенге маблағ фуқароларнинг уй-жой қуриши ва сотиб олиши учун ажратилган. Пенсия активлари рентабеллиги 10,4 фоизни ташкил этди», - деди Ғ.Пирматов.
Муаллиф: Айжан Серикжанқизи