Қозоғистон жанубида ҳаво ҳарорати +20 даражагача кўтарилади

ASTANA. Kazinform — Қозоғистоннинг ғарбида ва шарқида ёғингарчилик кузатилиши, кучли шамол эсиши кутилмоқда.

Фото: Солтан Жексенбеков / Kazinform

Астанада ўзгарувчан булутли об-ҳаво бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол тезлиги 9-14 м/с ни ташкил этади. Ҳаво ҳарорати кечаси 0...-2°C, кундузи 3... 5°C бўлади.

Алматида ўзгарувчан булутли об-ҳаво кузатилиб, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол тезлиги 3-8 м/с гача етади. Ҳаво ҳарорати кечаси 5... 7°C, кундузи 13... 15°C бўлади.

Чимкентда ўзгарувчан булутли об-ҳаво бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол тезлиги 8-13 м/с гача етади. Ҳаво ҳарорати кечаси 6... 8°C, кундузи 18... 20°C бўлади.