Қозоғистон теннис федерациясининг хабар беришича, бу 16 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги биринчи жамоавий жаҳон чемпионати бўлди.
Дастлаб Қозоғистон B гуруҳида учинчи ўринни эгаллади. Дастлабки баҳсда Аргентинани 2:1 ҳисобида мағлуб этган бўлса-да, Бразилия ва Буюк Британияга имкониятни бой берди. Қўшимча баҳсда Қозоғистон терма жамоаси Жазоирни яққол устунлик билан мағлуб этди – 3:0. Кейин эса Колумбия ва Латвия терма жамоалари устидан 2:1 ҳисобида зафар қучди.
Шу тариқа, Марат Шарипов шогирдлари дунёнинг энг кучли 16 жамоаси орасида 9-ўринни эгаллади.
Жаҳон чемпионатида Қозоғистон шарафини Полина Слепцова, Анастасия Кримкова ва Инкар Дуйсебай ҳимоя қилди. Жамоа сардори Марат Шарипов.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ