Хусусан, Астанада бўлиб ўтаётган Минтақавий экологик саммит доирасида Марказий Осиёда фавқулодда вазиятлар хавфини камайтириш ва огоҳлантириш тизимини такомиллаштириш бўйича сессия ўтказилмоқда.
ЮНEСКОнинг Алматидаги минтақавий офиси директорининг вакили Амир Пиричнинг сўзларига кўра, иқлим ўзгариши Марказий Осиёга жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.
— Ҳисоб-китобларга кўра, музликлар сўнгги 50 йил ичида 20-30 фоизга қисқарган. Бу ҳолат сув ресурсларига таъсир қилади ва сув тошқинлари хавфини оширади, — деди у.
ЮНEСКО халқаро ҳамкорлар кўмагида аҳоли учун хавфларни камайтириш, жумладан, эрта огоҳлантириш тизимларини ишлаб чиқиш бўйича лойиҳаларни амалга оширмоқда. Бундай тизимлар одамлар ва инфратузилмани ҳимоя қилишнинг асосий воситаси бўлади.
Ушбу ташаббус, шунингдек, БМТнинг 2027 йилга бориб аҳолини табиий офатлардан ҳимоя қилишни таъминлашга қаратилган глобал кун тартибига ҳам мос келади.
Ўз навбатида, Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари Ерболат Садирбаев Қозоғистон ва ЮНEСКО фавқулодда вазиятларнинг олдини олишда ҳамкорликни кучайтириш ниятида эканлигини маълум қилди.
— Бизнинг биргаликдаги ишимиз натижасида биз меморандум имзолаймиз. Меморандум ижобий натижалар беришига ишонамиз, — деди Е. Садирбаев.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон саммида музликларнинг тез эриши сув мувозанатини бузиб, табиий офатлар хавфини оширишини айтган эди.