Тадбирда Қозоғистон сув хўжалиги соҳаси мутахассислари ҳам иштирок этмоқда.
ҚР Сув ресурслари ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов ва Ўзбекистон сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев январь ойи охирида бўлиб ўтган сув соҳасида икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича қўшма ишчи гуруҳнинг 12-йиғилишида ушбу тренингни ўтказишга келишиб олдилар.
Тадбир доирасида ўқув маърузалари, семинарлар, сувни тежашнинг замонавий технологиялари ва сув тежамкорлиги тизимлари элементларини яратиш билан шуғулланувчи корхоналар фаолияти билан танишиш режалаштирилган. Тренинг иштирокчилари сувни тежаш технологияларининг самарадорлигини амалда баҳолашлари мумкин.
“Мутахассисларимизнинг малакасини ошириш масаласида бошқа давлатлар билан фаол ҳамкорликни йўлга қўйдик. Масалан, жорий йилда 105 нафар қозоғистонлик мутахассис Хитойда тажриба алмашади. Шунингдек, 1000 га яқин мутахассис қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтади”, - дейди Фан ва инновациялар бошқармаси директори Лаззат Жусипова.