Бош ҳакам испаниялик Алехандро Эрнандес бўлади. Унга ҳамюртлари Хосе Наранхо ва Диего Санчес ёрдам беришади.
Ёрдамчи ҳакам ҳам шу мамлакат вакили — Хосе Луис Мунуэра бўлади.
Миллий терма жамоа J гуруҳидан жой олган. Унинг рақиблари — Бельгия, Уэльс, Шимолий Македония ва Лихтенштейн.
Ҳозирча қозоғистонлик футболчилар Уэльс (1:3) ва Шимолий Македония (0:1)га имкониятни бой бериб, Лихтенштейн (2:0) устидан ғалаба қозонишган.
Энди сентябрь ойида улар жаҳон чемпионати саралашида иккита ўйин ўтказади. 4 сентябрь куни Астанада Уэльс терма жамоасини қабул қилса, 7 сентябрь куни меҳмонда Бельгия билан баҳс олиб боради. Ҳар икки учрашув ЖЧ-2026 саралаши доирасида бўлиб ўтади.
Таъкидлаш жоизки, ярим ҳимоячи Бахтиёр Зайнутдинов футбол бўйича Қозоғистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш босқичидаги навбатдаги икки ўйинида иштирок эта олмайди.
Эслатиб ўтамиз, Футбол бўйича Қозоғистон терма жамоаси ЖЧ саралаш босқичи доирасидаги машғулотларни тўлиқ таркибда бошлади.