Умумжамоа ҳисобида Владимир Честнов бошчилигидаги Қозоғистон терма жамоаси ёрқин натижа кўрсатиб, биринчи ўринни эгаллади. Жамоага ғалабани Альбина Какенова (мураббий Марат Шарипов), Ариана Гогулина (мураббий Мукам Ерматов), Арсений Требухин (мураббий Руслан Абдулатипов), Олжас Есенали (мураббий Владимир Честнов) келтирди.
Қозоғистон теннис федерациясининг спортни ривожлантириш бўйича ижрочи директори Дейв Майли ёш теннисчиларнинг бундай натижалари қозоғистонлик тенниснинг яхши истиқболидан далолат беришини ва унинг мамлакатда анча юқори даражада ривожланганидан далолат беришини таъкидлади.
Фото:ktf.kz