Қозоғистон Президенти Иордания Подшоҳига табрик телеграммаси йўллади

ASTANA. Kazinform — Президент Иордания Подшоҳига табрик телеграммаси йўллади. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Акорда

“Қасим-Жомарт Тоқаев II Абдулла бин ал-Ҳусейн ва унинг ватандошларини Иорданиянинг давлат байрами — Подшоҳнинг тахтга ўтириш куни билан табриклади. Давлат раҳбари икки мамлакат ўртасидаги дўстлик ва ўзаро қўллаб-қувватлаш руҳидаги кўп қиррали ҳамкорлик икки халқ манфаати йўлида жадал ривожланишда давом этишига ишонч билдирди. Президент Подшоҳнинг масъулиятли фаолиятига улкан муваффақиятлар, Иордания халқига эса тинчлик ва фаровонлик тилади”, — дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қасим-Жомарт Тоқаев Никол Пашинянни сайловдаги ғалабаси билан табриклаган эди.