Қирғизистон энергетика вазирлиги маълумотига кўра, йиғилиш давомида томонлар 2026–2027 йилларнинг вегетация ва куз-қиш мавсумларида минтақавий сув-энергетика тизимларининг барқарор ва мувофиқ ишлашини таъминлаш масалаларини муҳокама қилди.
Делегациялар келишилган жадвалларга риоя қилиш, минтақа давлатлари ўртасида электр энергиясини ўзаро етказиб бериш ҳамда келаётган иситиш мавсумини муваффақиятли ўтказиш учун биргаликдаги ҳаракатларни мувофиқлаштиришга келишиб олди.
Учрашув иштирокчилари минтақавий энергетика тизимининг барқарорлигини таъминлашда ҳамкорлик ҳаракатларининг аҳамиятини таъкидлаб, ўзаро манфаатли ва конструктив шерикликни янада ривожлантиришга тайёр эканликларини билдирдилар.
Музокаралар якунида томонлар биргаликдаги ҳаракатлар тўғрисида тегишли протокол имзоладилар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой Қирғизистонда “яшил” энергетикага 1 миллиард долларгача сармоя киритишга тайёр эканлиги хабар қилинган эди.