Миллий статистика бюроси маълумотларига кўра, 2026 йил январь-июнь ойларида ишлаб чиқариш усули бўйича ҳисобланган ЯИМ ҳажми (ҳисобот маълумотларига асосан) 71 215 382,4 миллион тенгени ташкил этган.
Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ЯИМнинг реал ҳажми 4,1 фоизга ўсди. Ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ) ўсишининг энг юқори кўрсаткичлари Улитау (15,3 фоиз), Туркистон (13,3 фоиз) ва Шимолий Қозоғистон (11,4 фоиз) вилоятларида қайд этилди.
2026 йил январь-июнь ойларида ЯИМ таркибида энг катта улуш Алмати шаҳрига (20,2 фоиз), Астана шаҳрига (12,5 фоиз) ва Атирау вилоятига (11,7 фоиз) тўғри келди.
ЯИМ ўсишига энг катта ҳиссани Алмати шаҳри (0,68 фоиз банд), Астана шаҳри (0,62 фоиз банд) ва Алмати вилояти (0,47 фоиз банд) қўшди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон иқтисодиёти ривожланган дунёдаги энг йирик 50 та давлат қаторига киргани ҳақида хабар берилган эди.