Бу ҳақда Kazinform мухбирига «Осиё газ қувири» МЧЖ бошқаруви раиси Ерсейит Қайипов маълум қилди.
Унга кўра, “Марказий Осиё – Хитой” газ қувури орқали ташилаётган қозоқ газининг бир қисми Хитойга етказилади.
“Бейнеу-Бозой-Чимкент” газ қувури Туркистон вилоятидаги Ақбулақ газ ўлчаш станциясидан бошланадиган “Марказий Осиё – Хитой” қувурига уланади. Кейинчалик Туркистон вилоятидан Алмати вилоятигача бўлган ҳудудлар газ билан қопланади ва унинг бир қисми Хитойга етказилади. Ўтган йил якунларига кўра, Хитойга 5,5 миллиард куб метр газ жўнатилди", – деди Ерсейит Қайипов.
Бошқарув раисининг сўзларига кўра, мазкур газ қувури мамлакат жанубий вилоятларини йилига 2,5-3 миллиард куб метр газ билан таъминлайди.