Ушбу рўйхатга Қозоғистон билан бир қаторда Япониядаги Нисеко, Ҳиндистондаги Гульмарг ва Жанубий Кореядаги Пхенчхан курортлари киради.
Алмати динамик сайёҳлик маскани сифатида ажралиб туради ва замонавий шаҳар қулайликлари, гўзал табиий ландшафтлар ва бой маданий ҳаётнинг уйғунлиги билан саёҳатчиларни ўзига жалб этади.
Agoda мутахассисларининг фикрига кўра, Осиёдаги қишки курортлар сайёҳларга табиий гўзаллик, инфратузилма ва маданий хилма-хилликнинг ноёб уйғунлигини таклиф этади.
Agoda - Жануби-Шарқий Осиёдаги машҳур рақамли саёҳат платформаси бўлиб, Booking Holdings корпорацияси таркибига киради. Ушбу хизмат 6 миллиондан ортиқ меҳмонхоналар ва туроператорлар, 130 мингдан ортиқ авиайўналишлар ва 300 мингдан ортиқ тадбирларни таклиф этади.